“Шайтанат” ва “Шум бола” фильмларида рол ижро этган таниқли актёр оламдан ўтди

Oбуна бўлиш
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги кўплаб роллари билан халқ қалбидан жой олган актёр Яҳё Файзуллаев оламдан ўтганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Кўплаб роллари билан ўзбек халқининг қалбидан жой олган актёр Яҳё Файзуллаев оламдан ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги хабар қилди.

Агентлик жамоаси ҳамда Ўзбекистон киноарбоблари уюшмаси марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдирган.

Яҳё Файзуллаев Абдуллаевич “Гумроҳлар” (2014), “Афсонавий қиз” (1980), “Шайтанат” ( 1988), “ХХ аср қароқчилари” (1979), “Али бобо ва қирқ қароқчи” (1979), “Хоразм афсонаси” (1978), “Шум бола” ( 1977) каби кўплаб фильмларда рол ижро этган.

Ўз навбатида Sputnik Ўзбекистон таҳририяти марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Янгиликлар лентаси
0