Абдусаломов сайловлардаги камчиликлар ҳақида гапирди

© Международный пресс-центрМирзо-Улугбек Абдусаломов, председатель Центральной избирательной комиссии
Мирзо-Улугбек Абдусаломов, председатель Центральной избирательной комиссии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси раиси матбуот анжуманида ўтказилган сайловлар камчиликларига тўхталиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов матбуот анжуманида ўтказилган сайловлар камчиликларига тўхталиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
МСК сайловлардаги қонун бузилиши ҳақидаги барча хабарларни текширишга ваъда бермоқда

Унинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида овоз беришда сайловчиларнинг бошқа вилоятлардаги сайловчилар сонига нисбатан пастлиги кузатилди. Бу эса кўпчилик йирик шаҳарлар аҳолисига хос тенденциядир.

Баъзи сайлов участкаларида “оилавий овоз бериш” ҳолатлари аниқланган. Сайлов бюллетенларига сайловчилар томонидан қўйилган имзоларнинг ўхшашлиги, овоз бериш куни электр энергиясидаги узилишлар сабабли Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тизимидани фойдаланишнинг имкони чеклангани каби камчиликлар кузатилган.

Абдусаломов бўлиб ўтган сайлов кампаниясини ўтказиш билан боғлиқ барча маълумотлар тизимли ўрганиб, унинг хулосалари юзасидан 2020 йилнинг иккинчи чорагида сайловда иштирок этган халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг кузатувчилари ҳамда экспертлари иштирокида халқаро конференция ўтказиш режалаштирилганини қайд эди.

Генеральный прокурор Узбекистана Нигматулла Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокурор сайловга оид прокуратурага нечта мурожаат келиб тушганини маълум қилди

Қайд этилишича, унда  барча камчилик ва муаммоларни атрофлича таҳлил қилинади. Сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгилаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайловларда чет эл билан бирга ҳисоблаганда 13,9 млн нафар сайловчи иштирок этди ва бу сайловчилар умумий сонининг 67,8 фоизидан иборатдир. Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ЎзЛиДеПдан – 43 нафар, “Миллий тикланиш”дан – 35 нафар, “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 нафар, ХДПдан – 18 нафар,  Экологик партиясидан – 11 нафар депутат сайланди. 

Янгиликлар лентаси
0