Захарова Польшанинг Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель МИД России Мария Захарова
Официальный представитель МИД России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Польша ТИВ Владимир Путиннинг Иккинчи жаҳон уруши бошланиши ва айбдорлари тўғрисидаги сўзлари борасида Варшава “ташвиш ва таажжуб” изҳор этганини маълум қилганди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россияни Иккинчи жаҳон уруши давридаги олдинги тарихни бузишда айблаган Польша ТИВ баёнотига муносабат билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Боятся вашей правды - Путин об угрозах властей Эстонии в адрес сотрудников Sputnik Эстония - Sputnik Ўзбекистон
Путин МДҲ давлати етакчиларига Иккинчи жаҳон урушидан олдинги давр сирини очди

Аввалроқ Польша ТИВ Россия президенти Владимир Путиннинг Иккинчи жаҳон уруши бошланиши ва айбдорлари тўғрисидаги сўзлари борасида Варшава “ташвиш ва таажжуб” изҳор этганини маълум қилганди.

“Айнан Варшава вакиллари кўп йиллар ҳам экспертлар ишига, ҳам икки томонлама муносабатларга путур етказиб келишган. Агрессив риторика, фашизмга қарши курашчиларнинг ёдгорликларни бузиш, ЕИнинг Россияга қарши санкциялар қабул қилишидаги ҳайбаракаллачи роли – бунинг тўғридан-тўғри далиллари”,  - деди Захарова.

Ҳар йили ўтказиладиган анъанавий матбуот-анжумани олдидан Россия президенти Иккинчи жаҳон уруши ҳақида тарихий ҳақиқатнинг бузиб кўрсатилиши мавзусини кўтарган эди. Путин сўзларига кўра, совет қўшинлари Польшага "Польша ҳукумати ўз қуролли кучлари ҳамда мамлакатда рўй бераётган воқеалар устидан назоратни йўқотганидан сўнггина кириб борганлигини қайд этганди".

Янгиликлар лентаси
0