ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Марказий банк “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида идоралараро қарор лойиҳасини тайёрлади.
Лойиҳада ёзилишича, муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Микромолиялаш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига асосан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури (бундан буён матнда дастур деб юритилади) доирасида АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ (бундан буён матнда тижорат банклари деб юритилади) томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди.”.
Низомнинг 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этиш:
“Кредитлар:
тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида;
2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.
Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича белгиланган тартибда фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.”.
Барча ўзгатиришлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин.