ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси 23 декабрь куни соат 14:00да Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
“Марказий сайлов комиссияси эртага, 23 декабр куни Тошкент вақти билан 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловларнинг дастлабки натижаларини эълон қилишни режалаштирмоқда”, - МСК раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий вақт соат 18.00 га қадар сайловчиларнинг ёки 68,7 фоизи овоз берган.