Росгвардия делегацияси Тошкентга келди

© ГУВД ТашкентаДелегация Росгвардии прибыла в Ташкент
Делегация Росгвардии прибыла в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати директори ўринбосари – Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари бош қўмондони генерал-полковник Олег Борукаев бошчилигидаги Росгвардия делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ ички ишлар бўлимларидан бирига ташриф буюрган.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Машина милиции в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
ИИО ва Миллий гвардия ходимлари қизни нима сабабдан йўлдан судраб олиб кетгани ойдинлашди

Қайд этилишича, Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати директори ўринбосари – Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари бош қўмондони генерал-полковник Олег Борукаев бошчилигидаги Росгвардия делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ ички ишлар бўлимларидан бирига ташриф буюрган.

Меҳмонларга “Хавфсиз пойтахт” Концепцияси доирасида ички ишлар органларининг Ўзбекистон Миллий гвардияси билан ҳамкорлиги, бу асосида  суткалик патруллаш жорий қилинганлиги, бу орқали шаҳардаги жиноятчилик даражасининг пасайишига эришилгани ҳақида сўзлаб берилган.

“Хизмат учун патрулларга ажратилган замонавий техника ва автотранспорт воситалари Росгвардия делегациясида қизиқиш уйғотди”- дейилади хабарда.  

Шунингдек меҳмонлар Тошкент шаҳар ИИББ тизимидаги ислоҳотлар, фавқулодда хизмат, “тез ёрдам”, ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси туман ички ишлар бўлими базасидаги дислокация модели билан таништирилган.

Росгвардия вакиллари томонидан туман ички ишлар бўлимида ташкил этилган шароитлар ҳамда илғор ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиш тизими юқори баҳоланган.

Янгиликлар лентаси
0