Янги йил чорагида ички ишлар тизимида "қорин қўйганлар" масаласи кўрилади  

© © Fotolia / SentelloВрач измеряет диаметр живота, архивное фото
Врач измеряет диаметр живота, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ ходимларига ўз вазни устида ишлашлари учун барча керакли шароитлар яратилган, ҳар бири огоҳлантирилган. Тиббий муассасалар томонидан тиббий йўналиш ва овқатланиш бўйича тавсиялар берилган.

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар тизимидаги вазни белгиланган нормадан ортиқча бўлган ходимлар алоҳида рўйхатга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ кадрлар бўлими бошлиғи Фарид Абдиев маълум қилди.

Рождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Семизликка қарши курашувчи маҳсулот аниқланди

Бугун, 19 декабр куни АОКАда "Ички ишлар органларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга бўлган кадрлар масаласида савол берилди.

Ўзбекистон ИИВ кадрлар бўлими бошлиғи Фарид Абдиевнинг маълум қилишича, Тиббиёт хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар тизимидаги ҳар бир ходимнинг вазни ўлчаниб, улар орасидан белгиланган нормадан ортиқча вазнга эга бўлганлари алоҳида рўйхатга олинган.

Шунингдек, уларга ўз вазни устида ишлашлари учун барча керакли шароитлар яратилган, ҳар бири огоҳлантирилган. Тиббий муассасалар томонидан тиббий йўналиш ва овқатланиш бўйича тавсиялар берилган. Бундан ташқари касбий ва жисмоний тайёргарлик бўйича ушбу кадрлар билан алоҳида машқлар ўтказилган.

Эришилган натижалар таҳлил қилинганда эса 2019 йилнинг ноябр ойи охиригача 30 % даражада кўзланган мақсадга эришилгани маълум бўлган.

"Ўз устида ишламаган ва ортиқча вазнини етарли меъёрга туширмаган ходимлар янги йил чорагида аттестациядан ўтказилади ва уларнинг Ички ишлар тизимида ўз фаолиятини давом эттириш ёки давом эттирмаслик масаласи ҳал этилади", деб маълум қилди Абдиев.

Маълум қилинишича, кейинги 2019 йилнинг биринчи чораги давомида асосий хизматлар: патрул, гаи тизимларида аттестация ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0