Тожик-қирғиз чегараси: икки давлат вакиллари музокара ўтказди

© Фото / пресс-служба ГПС КРПограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы
Пограничники на кыргызско-таджикском участке государственной границы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Чегара қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Абдикарим Алимбаев ва Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари Хикматилло Пираков чегарадаги вазиятни муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Тожик-қирғиз чегарасида ҳозирги вақтда вазият барқарор деб баҳоланмоқда, икки давлат вакиллари музокаралари ўтказилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат чегара хизмати матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Ситуация на узбекско-киргизской границе - Sputnik Ўзбекистон
Тожик-қирғиз чегарасида можаро - ҳарбий хизматчи яраланди

Бугун чегарадаги келишилмаган ҳудудларда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари томонидан ўрнатилган деворлар тўлиқ олиб ташланди.

Музокараларда Қирғизистон Чегара қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Абдикарим Алимбаев ва Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари Хикматилло Пираков иштирок этди.

Улар чегарачиларнинг хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши, зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни муҳокама қилдилар.

Куни кеча эрталаб Кўк-Тош қишлоғида икки давлат фуқаролари ўртасида низо келиб чиқди: чегара ҳудуди яқинида истиқомат қилувчи тахминан 180 нафар Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бир-бирига тош отишди. Шу муносабат билан икки давлат чегара хизмати, ҳуқуқ тартибот ва вилоят маъмурияти вакиллари музокара ўтказилди. Бироқ вазият тинчланмади.

Шундан сўнг, 4 нафар ҳарбий хизматчи ва икки нафар фуқаро Баткен вилояти шифохона олиб келинди. Бугун эрталаб чегарадаги вазият барқарорлашди.

Янгиликлар лентаси
0