ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Ҳамдўстликнинг октябрь ойида ўтган Ашхобод саммитида қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан МДҲда Ўзбекистон раислик қилади.