Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудио бўйича текширув бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровШухрат Ганиев
Шухрат Ганиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу ҳафта ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудио ёзув тарқалди.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Бош прокуратура Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудио бўйича текширув бошлади.

Шухрат Ганиев - хоким Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон
Шуҳрат Ғаниев айбини тан олиб кечирим сўради

Бош прокуратура томонидан Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.

“Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, интернетда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудио ёзув тарқалди.

Унга кўра, Ғаниев селектор йиғилишида Қувада газ йўқлигига норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиш воқеасини ижтимоий тармоққа қўйган шахснинг “жанозаси ўқилмагани” учун туман ҳокимини тергаган.

Янгиликлар лентаси
0