Ўзбекистонда Россия ОТМ филиаллари сони биттага кўпаяди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Москва давлат геодезия ва картография университети ректори билан учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистонда Москва давлат геодезия ва картография университетининг филиали ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

РГПУ имени Герцена - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна бир Россия олийгоҳи филиали очилади

Қайд этилишича, вазирликда Москва давлат геодезия ва картография университети ректори Надежда Каминина бошчилигидаги делегация қабул қилинган.

Учрашувда ушбу университетнинг Ўзбекистондаги филиалларини очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, ўқув жараёнларини йўлга қўйиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш ва шу каби бошқа масалаларга тўхталиб ўтилган.

Музокаралар якунида эса геодезия ва картография соҳаси учун ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш масаласида келишиб олинган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Ўзбекистонда филиали очилиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0