Зангиота туман ҳокимлиги бўлим мудири 120 минг доллар билан қўлга тушди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлим мудири шериги билан жамиятга тегишли 30 сотих ерни фирибгарлик йўли сотаётган вақтда жиноят устида ушланган.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманида ерни ноқонуний сотаётган икки жиноят устида қўлга олинди.

Ўзбекистонда 1 мартдан ер ажратиш жараёни янада шаффоф бўлади

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 17 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва “M.G.S.” МЧЖ раҳбари М.С.лар жамиятга тегишли “Қатортол” қишлоғи, “Наврўз” массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда фуқаро С.Х.га 120 минг долларга сотаётган вақтида жиноят устида ушланишган.

Уларни ернинг ҳар бир сотихини 4 минг долларга баҳолашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0