Мирзиёев Таро Асо билан қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял заместителя премьер-министра, министра финансов Японии Таро Асо.
Шавкат Мирзиёев принял заместителя премьер-министра, министра финансов Японии Таро Асо.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Япония бош вазири ўринбосари, молия вазирини қабул қилди. Учрашувда қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Токио шаҳридаги Акасака қароргоҳида Япония бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Мирзиёев Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

В Университете Нагои прошла торжественная церемония присвоения Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву звания почетного доктора - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Нагоя университетининг фахрий доктори унвони билан тақдирланди

Таъкидланишича, олий даражадаги ташриф арафасида икки мамлакатнинг кўп сонли компания ва банклари иштирокида ўтган мисли кўрилмаган даражадаги бизнес форумнинг юқори натижалари юксак баҳоланди.

Учрашувда инвестициявий, технологик, молиявий ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташриф давомида солиқ соҳаси ва божхона иши бўйича имзоланаётган икки томонлама битимлар аҳамияти қайд этилиб, бу узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиши таъкидланди.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва молия тизимини ислоҳ этишнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0