“Бу сайловчиларга нисбатан ҳурматсизлик”: Қудратхўжаев плакатлардаги хатоликлар ҳақида

© Международный пресс-клубПредседатель Международного пресс-клуба Шерзод Кудратходжаев
Председатель Международного пресс-клуба Шерзод Кудратходжаев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда айрим партиялар томонидан илгари сурилган номзодларнинг ташвиқот плакатларидаги нафақат имловий, балки йиллардаги чалкашлик жамоатяилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Халқаро пресс-клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаев айрим номзодларнинг таржимаи ҳолидаги хатоликлар Марказий Сайлов комиссияси шаънига доғ тушираётганлигига ишора қилган. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Ижтимоий тармоқларда гувоҳи бўлмоқдамизки, айрим номзодларнинг таржимаи ҳолида кўп имловий ва фактологик хатолар мавжуд. Бундай ҳолатларда баъзилар Марказий сайлов комиссиясини айблашмоқда”,- дея изоҳ қолдирган у ўз постида.

Шерзодхон Қудратхўжаев, шунингдек, ўз постида номзодларнинг таржимаи ҳолини таҳрир қилиш ва хатосини тўғрилаш МСКнинг вазифасига кирмаслиги, бу номзод ва сиёсий партияларнинг иши эканлигини қайд этган.

“Бу одамларга, сайловчиларга нисбатан ҳурматсизлик. Бу плакатларни қаергадир ёпиштиришдан олдин таҳрир қилиш, кўриш мумкин-ку ахир. Биз мана шундай номзодларни ўз сайловчиларини ва сайловларни ҳурмат қилишга чақирамиз”, -  деди Қудратхўжаев Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган изоҳида

Айтиш жоизки, ушбу масалага эътирозлар биринчи маротаба содир бўлаётгани йўқ, ташвиқот плакатлардаги хатоликлар бундан аввалги сайловлар давомида ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистон МСК номзодлар орасида "ўлик жонлар" борлигини рад этди

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда айрим партиялар томонидан илгари сурилган номзодларнинг ташвиқот плакатларидаги нафақат имловий, балки йиллардаги чалкашлик жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0