ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, 3 бошқарма бошлиғи ўзгарган.
Азамат Акмалович Абдураҳмонов Энергетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У бунга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Электр энергиясини сотишни ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Илҳом Анварович Ниматуллаев Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Методология ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ниматуллаев бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Абдумалик Абдусалимович Назиров вазирликнинг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.