ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 17 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Кетма-кет кўтарилиб келаётган доллар 5,15 сўмга арзонлашган. 1 АҚШ доллари 9532,40 сўмни ташкил этмоқда.
© Пресс-служба ЦБ РУзВалюта курслари 17.12.2019 дан
Валюта курслари 17.12.2019 дан
© Пресс-служба ЦБ РУз
Евро курсида ҳам кетма-кет кўтарилиш кузатилмоқда. Ўтган ҳафта қимматлашган евро бу ҳафта ҳам бирданига 53,41 сўмга қимматлашган. 1 евро 10 599,08 сўмни ташкил қилмоқда.
Рубль ҳам қимматлашишда давом этмоқда. Бу ҳафта 1,69 сўмга қимматлашди. 1 рубль 151,57 сўмни ташкил қилмоқда.