Прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилиши кутилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан 2020 йил 1 майга қадар прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг устидан бевосита судга шикоят қилиш назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистонда прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилиши кутилмоқда.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда шахсни ушлашда янги тартиб жорий этилди

Президент қарори билан 2020 йил 1 майга қадар прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш, тафтиш тайинлаш, суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан бевосита судга шикоят қилиш назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жумладан ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимда келгуси йилдан бошлаб прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига қараганда, прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш адолат мезонини мустаҳкамлашда улкан қадам бўлади.

Янгиликлар лентаси
0