Халқ таълими вазирлиги 5 кунлик ўқиш ҳафтасига ўтишга қарши

© Пресс-служба президента ТаджикистанаТаджикские ученики
Таджикские ученики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ота-оналар ҳафтада олти кун ишласа болалар беш кун ўқиса - шанба куни уларнинг хавфсизлигини ким таъминлайди ?

ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Туризм қўмитасининг 5 кунлик ўқиш ҳафтасига ўтишга қарши.

Маълумки, Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш учун барча ўқув муассасаларида 5 кунлик ўқиш тизимига ўтиш, ҳамда қишги таътилларни узайтириб, ёзги таътилни қисқартириш ҳақида таклиф киритган эди.

Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Туризм қўмитаси 5 кунлик ўқиш ҳафтаси жорий этишни таклиф қилди

ХТВ фикрига кўра, ушбу таклифлар чуқур ўрганилмаган, харжат ва нархлар батафсили таҳлил қилинмаганини айтмоқда.

Хусусан, барча ота-оналар 6 кун ишлаганда, мактаб ўқувчилари 5 кун ўқиса, шанба кунлари уларни ёлғиз қолдиришга тўғри келса, болалар хавфсизлигига ким жавоб беради ?

Ундан ташқари, бугун мактабларда синфхоналар етишмаслиги туфайли ўқувчилар 2 сменада ўқишга мажбур бўлмоқда, ўқиш кунлари қисқарса бинолар етишмовчилиги муаммоси янада оғирлашади.

Шунингдек, ёзги таътилни қисқартириш ғояси ҳам кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради, дейди ХТВ. Хусусан, жазирама иссиқда 30-35 киши 45 дақиқа битта синфхонада ўтиришини тасаввур қилаяпсизми, ёки Туризм қўмитаси ўз даромадидан барча синфхоналарга кондиционер ўрнатиб берадими?

Ёзги таътил қисқариши таъмирлаш ишларига ҳам халал беради, ахир уларни ўқиш билан бир вақтда олиб бориш мумкин эмас, дейди ХТВ.

Хуллас, Туризм қўмитасининг “Event”туризми ҳақидаги ташаббус ва ғоялари “Cost-benefit analysis” қилинмагани маълум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0