Ўзбекистонда одам савдоси қурбони бўлаётганларнинг аксарияти чақалоқлардир

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудида одам савдоси бўйича энг кўп кузатиладиган ҳолат эса чақалоқларни сотиш билан боғлиқ.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Ўзбекистонда одам савдоси жиноятининг асосий қурбонлари аёлларни ташкил қилмоқда. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида 116 шахс одам савдоси жиноятини содир этиш билан айбланган ва уларнинг 88 %ини аёллар ташкил қилган.

Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди

Бу ҳақда ИИВ Ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш бошқармаси масъул ходими Беҳзод Мамажонов 11 декабрь куни АОКА агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Қайд этилишича, тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида барча турдаги жиноятчилик 2017 йилда 15.7 %га, 2018 йилда 33.5 %га, 2019 йил 11 ойида 24 %га пасайган.

Ўзбекистон ҳудудида одам савдоси бўйича энг кўп кузатиладиган ҳолат эса чақалоқларни сотиш билан боғлиқ.

Шунингдек, мажбурий жисмоний меҳнат ёки фоҳишаликка мажбурлаш каби одам савдосига оид ҳолатлар Ўзбекистон ҳудудида содир этилмаган. Бундай ҳолатлар хориждаги ўзбекистонликлар иштирокида кузатилиши қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0