Ўзбекистонда хусусийлаштиришда бозор иқтисодиётига мос тизимга ўтилади

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув бўйича мутахассислар тайёрлаш, давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарларини шу борада ўқитиш муҳимлиги қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистонда хусусийлаштиришда бозор иқтисодиётига хос ва мос тизимга ўтилади. Бу ҳақда давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш натижадорлиги ва бу йўналишдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда хусусийлаштиришга оид ёндашувларни тубдан янгилаш ва бу борада бозор иқтисодиётига хос ва мос тизимга ўтиш зарурлиги таъкидланган.

Буни амалга оширишда халқаро экспертлар жалб этилади.

Хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув бўйича мутахассислар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарларини шу борада ўқитиш муҳимлиги қайд этилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев эски усулда, самарасиз ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини жиддий танқид қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0