ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Эртага, 12 декабрь куни Сергилининг айрим кўчалари вақтинча газ таъминотидан ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Сергели-8 ва Сергели-9 даҳаларида янги қуриб битказилган кўп қаватли хонадонлар ҳамда Сергели-3А даҳасида жойлашган МТТларни газ билан таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан туманнинг 14б, Г-64 ҳамда Г-38 кўчаларида газ таъминоти соат 11:00дан 17:00га қадар вақтинчалик ўчирилади.
“Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!”, - дейилган хабарда.