ИИВ фуқароларни интернет фирибгарларидан огоҳлантирди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, сўнгги вақтларда интернет фойдаланувчиларини Ўзбекистон ИИВ номидан алдашга ўтган кибержиноятлар авж олмоқда

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Сўнгги пайтларда фуқароларнинг порнографик фото ва видео маҳсулотларини тарғиб қилувчи интернет ресурсларидан фойдаланишлари уларнинг фирибгарлар тузоғига тушиб қолишларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Одамларни катта пулга алдаган "Хуман" раҳбари уйлари, машиналари ва пуллари ҳибсга олинди

Вазирликнинг огоҳлантиришича, фуқаронинг порнографик фото ва видео маҳсулотларини тарғиб қилувчи интернет ресурсларидан фойдаланишлари жараёнида қуйидаги ҳолат юз беради:

"Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома" сарлавҳаси остида сизиб чиқувчи ойнада фойдаланувчи  тақиқланган сайтларга киргани сабабли гўёки ИИВ томонидан унинг 200 000 сўм (айрим ҳолларда 300 000 сўм) миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабар келади.

Шунингдек, “Webmoney” электрон тўлов тизими орқали давлат ҳисобига тўловни амалга оширилиши лозимлиги, акс ҳолда қурилмада сақланган контактларга фойдаланувчининг порнографик фото ва видео маҳсулотлар жойлаштирилган интернет ресурсларидан фойдалангани ҳақида ҳодиса баёни ҳамда фойдаланувчига жаримани тўлаши талаби билан SMS хабар юборилиши ҳақида маълумот пайдо бўлади.

Фойдаланувчиларнинг интернет веб браузери эса блокировка ҳолатига тушиб қолади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги таркибида "Кибержиноятларга қарши кураш бўлими" номи билан фаолият юритувчи бўлим ёки бўлинма мавжуд эмас; шунингдек, "Webmoney" тўлов тизимида Ўзбекистон ИИВ таркибий ва ҳудудий тузилмалари электрон ҳамёнларига эга эмас, дея огоҳлантирмоқда ИИВ.

"Шунга мувофиқ, фуқароларимизни интернет тармоғидан фойдаланаётганда бу каби салбий ҳолатларга дуч келмаслиги учун фирибгарларнинг алдовига ишониб қолмасликка чақирамиз",- дейилади хабарда.

Қайд этилишича, юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатлар юзасидан ҳозирги пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0