ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Россияда йил бошидан буён 32 нафар жангари, жумладан, уларнинг 9 нафар бошлиғи йўқ қилинган. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
У очиқлаган маълумотларга қараганда, яна 41 нафар бошлиқ, 241 нафар жангари ва 606 нафар шериклари қўлга олинган
Бортников махсус хизмат ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ҳужум уюштириш ва бошқа жиноятларни режалаштирган халқаро террорчилик ташкилотларининг 78 та яширин ячейкаларини фош этишга муваффақ бўлишганини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, халқаро террорчилар томонидан солаётган таҳдидлар сақланиб қолаётган бўлса-да, террорчилик жиноятлари сони камайишда давом этмоқда.
“Террорчилар террорчилик ҳаракатларини содир этишга қаратилган яширин ячейкаларни шакллантиришга уринишда давом этмоқда", - дейди Бортников