Қозоғистондан чиқолмай юрган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ватанга олиб келинди

© Пресс служба МВДМВД возвращает нелегальных мигрантов с Казахстана
МВД возвращает нелегальных мигрантов с Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган 41 нафар фуқарони Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Қозоғистонда паспортларини йўқотиб, яшаш манзилларига қайтолмай, қийин аҳволга тушиб қолган 12 нафар фуқарони Ватанга қайтарди.

Иностранные рабочие возвращаются к работе после обеденного перерыва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ биринчи марта қозоқ ҳамкасблари билан "нолегал" операциясини ўтказди

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Ўзбекистон ва Қозоғистон Ички ишлар вазирликлари Қозоғистон ҳудудида ҳамкорликда "Нолегал" операциясини ўтказган эдилар. Нур-Султон, Олма-Ота ва Чимкент шаҳарларида ўтказилган рейдлар давомида аниқланган - фуқаролик паспортларини йўқотиб яшаш манзилларига қайтолмай, қийин аҳволга тушиб қолган 12 нафар (2 аёл, 10 эркак) фуқарога Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари берилган.

Бугун улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида "Олма-ота–Тошкент" авиарейси билан Ўзбекистонга олиб келинган.

"Мазкур фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносига олиб келинди, барчасига тиббий (рентген текширув, қон анализлари текшируви, турли юқумли касалликларга текширув), психологик ва юридик ёрдам кўрсатилди ҳамда яшаш манзилларига етиб олишлари учун энг кам иш ҳақининг бир баровари миқдорида пул маблағлари ажратилди", - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган 41 нафар фуқарони Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0