ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва “Новапорт” компанияси орасида олиб борилаётган музокаралар боши берк кўчага кириб қолди, деб хабар қилмоқда "Коммерсант" нашри.
“Новапорт Самарқанд, Наманган ва Ургенч аэропортларини бошқарувга олиш шартномаси ҳақида келишувга эриша олмаяпти. Компания аэропортларни концессия шартномасини бўйича 30 йилдан ортиқ муддатга олишни режалаштирмоқа, лекин маҳаллий ҳукумат бунга мутлақ қарши”, - дейилган хабарда.
"Новапорт" сармоядори Роман Троценко айтишига қаргандан музокарлар ҳали якунига етмаган, аэропортларга қизиқиш сақланиб қолмоқда.
Бироз олин Ўзбекистон аэропортларини реконструкция қилишдан манфаатдор бўлган яна бир инвестор топилгани ҳақида хабар берган эдик. Япониянинг Сумитомо корпорейшн компанияси Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Термиз аэропортларини концессия шартномаси асосида бошқаришни таклиф қилган эди.
Маълумот учун, бугунги кунда ҳаво транспорти жуда тез ривожланиб бормоқда. Шу сабабли ҳар бир шаҳарда аэропортлар муҳим транспорт бўғинига айланиб бораётгани табиий. Аэропортлар йўловчиларга ва авиакомпанияларга турли хил хизматлар кўрсатишдан ташқари, меҳмонхона, автотураргоҳ каби қўшимча даромад манбааларига эга.
Очиқ манбаалардан олинган маълумотларга кўра, Москвадаги Шереметьево эропортининг йиллик ўртача даромади 12-13 миллиард рублни (185 млн $) ташкил қилади.