Тошкент ва Душанбе муносабатларни янада ривожлантиради

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентХоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев встретился с председателем города Рустамом Эмомали
Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев встретился с председателем города Рустамом Эмомали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли, Душанбе шаҳри раиси Тошкентга келди. Ҳокимликда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Рустам Эмомали ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлигида Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди. Унда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент Душанбе билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирган.

Джахонгир Артикходжаев встретился с мэром Сеула Пак Вонсуном  - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сеул шаҳри мэри билан учрашди

Рустам Эмомали самимий қабул ва дўстона муҳит учун миннатдорлигини изҳор этган ва Тошкентнинг қурилиш соҳасидаги тажрибаси билан танишиш ниятидалигини маълум қилган.

Шунингдек, келгуси йилда Душанбеда Тошкент кунларини ташкил этиш ва унинг доирасида ёшлар форумини ўтказиш режалаштирилаётганлигини айтган.

Учрашув давомида икки томон вакиллари ўртасида 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳри ва Душанбе шаҳри ижроия қўмиталари ўртасида савдо-иқтиосдий ва маданий-гуманитар соҳаларда биргаликда бажариладиган тадбирлар режасини амалга оширишга қаратилган битим имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0