Sputnik радиоси эфирида Елистратов Марказий Осиёдаги барча узатиш линиялари эскирганини қайд этди.
"Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидаги транзит электр узатиш линиялари собиқ Совет иттифоқи даврида ягона Марказий Осиё энергия тизими яратилгандан кейин ўрнатилган эди. СССР мустақил давлатларга бўлинганидан кейин, электр энергиясининг транзити айрим жойларда сақлаб қолинди ва бу жараён давлатлар ўртасидаги келишувлар билан тартибга солинади, аммо баъзи жойларда транзит алоқалар ҳанузгача тикланмаган ва уланмаган давлат автоном тарзда ишлаб келмокда, шунинг учун вақти-вақти билан республикаларнинг электр таъминоти тизимида жиддий муаммолар пайдо бўлиб туради",- дея тушунтирди Елистратов.
Унинг таъкидлашича, электр узатиш линияларининг норматив фойдаланиш муддати тахминан 25-30 йил.
"Минтақада электр узатиш линиялари узоқ вақтдан бери ишлатилмоқда ва Марказий Осиё мамлакатлари барча электр узатиш линияларини модернизация ва реконструкция учун пул сарфлашлари керак. Сўнгги йилларда тармоқ инфратузилмасини тиклаш етарлича молиялаштирилмаган. Бундан ташқари, линияларга кучланиш ва истеъмол жадваллари ўзгариб тургани ҳисобига энергия оқими ўзгариши ва кучланишлар "қотиб қолиши" рўй бермоқда.