ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Украина бош вазирининг Европа ва Евроиттифоқ интеграцияси масалалари бўйича ўринбосари Дмитрий Кулебанинг Киев “Россиянинг бир неча вилоятларини” қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги баёнотига жавоб қайтарди.
“Россиянинг битта вилояти Украина таркибида аллақачон бўлган, ва унга у ер ёқмади”, - дея муносабат билдирган Захарова НСН эфири чоғида.
Аввалроқ Кулеба Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг миллатчилик ва кичик халқларга зулм ўтказиш Украинанинг барбод бўлишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисидаги сўзларига муносабат билдирган эди. У мамлакат таркибидан ҳеч қандай вилоят чиқмаслигини маълум қилган. Шу билан бирга, Украина Россиянинг бир неча вилоятларини қабул қилишга тайёрлигини билдирган.
Жириновский Россия қандай ҳолатда Украинани йўқ қилиши мумкинлигини айтди
2014 йил 14 мартда Қрим референдум ўтказилгандан сўнг Россия таркибига қўшилди. Украина аввалгидай уни ўзиники деб ҳисоблади. Владимир Путин “Қрим масаласи узул-кесил ҳал қилинган” деб бир неча маротаба таъкидланган.