Сурияда Россия патрули йўлида портлаш содир бўлди

Oбуна бўлиш
Сурияда Россия ҳарбий полицияси йўлида портлаш содир бўлди, уч нафар ҳарбий жароҳатланган - Мудофаа вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Суриянинг Алеппо вилояти Кобани туманида Россия ҳарбий полициясининг патруллик йўналишида портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан. 

"Зирҳланган автомобил ёнида қўлбола портлаш мосламаси ишлаб кетиши оқибатида уч нафар россиялик ҳарбий хизматчилар жароҳатланди. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса  хавф солмаяпти", - дейилган расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 22 октябрда Путин ва Эрдўғон иштирокида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Россия ва Туркия Суриянинг шарқий ҳудудида биргаликда патрул назорасти остига олиш ҳақида келишувга эришган эди. 

Янгиликлар лентаси
0