ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. МДҲ ПА иштирокчи-давлатларининг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти директори вазифасини бажарувчи Екатерина Голоулина бошчилик қилмоқда.
22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ва туман маҳаллий кенгаш халқ депутатлари сайловлари ўтказилади. ЕҲХТ ва БМТ халқаро кузатувчилар ўз иш фаолиятини бошлади.
Россия делегация вакили Екатерина Голоулина сайлов кампанияси таассуротлари ва келгуси режаларини айтди.
“Биринчи навбатда МСК ва ҳудудий комиссияларни ёрдам ва ошкоралик учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Шунингдек, ҳамма сиёсий партиялар барча масалалар бўйича чуқур очиқча норасмий мулоқотга тайёр. Биз УзЛиДеп вакиллари билан учрашув ўтказдик, кейин бошқа тўртта партия вакиллар билан музокара ўтказиш режалаштирилган, ишончим комилки, бундай ёндошув шаффофлик ва адолатли сайловлар ўтишига мустаҳкам пойдевор бўлади”, - деб таъкидлади Голоулина.
Голоулина республикада олиб борилаётган тайёргарлик ишларига юқори баҳо бериб, МДҲ ва Ўзбекистонда ёшларга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
"Ҳозир янги авлод келмоқда ва дунёқараш ўзгармоқда. Шу боис ёшларимизни сиёсий ҳаётга фаол жалб қилиш зарур, буни ўтказиб юбормаслигимиз жуда муҳимдир. Биз бу масалаларни, хусусан, МДҲ Парламентлараро ассамблеямизнинг йиғилишларида кўриб чиқмоқдамиз", - дея қўшимча қилди у.
Голоулина Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг Тошкентда демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг филиалини очиш ташаббусини ижобий қабул қилди.
"Ўйлайманки, сайловларни ўтказиш бўйича ушбу мураккаб иш тугагандан сўнг, биз аниқ бу масалага қайтамиз ва уни пухта иш олиб борамиз", - дея якун ясади Голоулина.