Москва гўзали боласига таҳдид туфайли полицияга шикоят қилди

© Instagram /rihanapetraОбладательница титула "Мисс-Москва-2015" Оксана Воеводина
Обладательница титула Мисс-Москва-2015 Оксана Воеводина  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Мисс Москва-2015” ғолибаси Оксана Воеводина фарзандига нисбатан таҳдидлар туфайли полицияга шикоят қилди.

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. “Мисс Москва-2015” ғолибаси Оксана Воеводина фарзандига нисбатан таҳдидлар туфайли полицияга шикоят қилди. Бу ҳақда Воеводинанинг адвокати Иван Мельников маълум қилди.

Мисс Москва 2015 Оксана Воеводина и экс-король Малайзии Мухаммад V Фарис - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ қирол Москва гўзалига фарзанди учун жуда катта пул таклиф қилди

Унинг сўзларига кўра, октябр ойи ўрталарида Воеводина отасининг телефонига ноъмалум аёл томонидан хабар келиб тушди. Унда ёзилишича, Воеводинанинг ўғли Леонга ўлим хавфи таҳдид солиши мумкинлиги сабабли учрашувга таклиф этилган.  

Адвокат маълум қилишича, Воеводина учрашувга кела олмаган, унинг ўрнига аёл билан унинг дугонаси учрашган ва суҳбатни ёзиб олган.

“Суҳбат давомида аёл Леон ўлим хавфи остида эканлигини бир неча марта таъкидлаган. Воеводина собиқ турмуш ўртоғига нисбатан даъво аризасини қайтариб олиши ва ОАВда чиқишларни тўхтатиши билан бу таҳдидни олдини олиши мумкинлиги айтилди”, - дейди адвокат.

Шундан сўнг Воеводина полицияга ариза ёзди. Ҳуқуқ тартибот органлари текширувни бошлади.

Таҳдидлардан сўнг Воеводина ўғли билан Москвани тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.  

“Ҳуқуқ тартибот органлари ва давлатимизнинг ҳимояси ва ёрдамига умид қиламан. Келиб тушаётган таҳдидларни текшириш ва тегишли чораларни кўришингизни сўрайман”, - деди Воеводина.

2018 йил ноябрда россиялик модель ва Муҳаммад V тўйи бўлган эди. Апрел ойида аёл ислом динини қабул қилиб, Рихана исмини олганди. Бир ярим ойдан кейин тўсатдан қирол тахтдан воз кечди. 21 майда оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.

2019 йил июлда собиқ қиролнинг адвокати эр-хотин ажрашганлиги ҳақида маълумотларни тасдиқлади.

Янгиликлар лентаси
0