Дмитрий Верхотуров
Ўзбекистонда ҳаво сезиларли совиди. Тунги ҳарорат -6 гача пасайди, ҳатто жанубий Сурхондарё вилоятида ҳам 27чидан 28чига ўтар кечаси ҳарорат тунда -5 гача пасайиб кетди. Бу қишки об-ҳаво, деб ёзади муаллиф.
Ачинарлиси, квартира ва уйларда ҳарорат совиб кетди; айрим туманлардаги газ қувурларида босим шунчалик пасайиб кетган-ки, газ плитасида овқат тайёрлаш ҳам имкони йўқ. Юқорида тилга олинган Сурхондарё вилоятида "Ҳудудгаз Сурхондарё" МЧЖ мутахассислари ҳеч бўлмаса муҳим давлат объектлари, ҳарбий ва тиббиёт муассасаларини газ билан таъминлаш учун қаттиқ ҳаракат олиб боришмоқда. Улар ҳатто Термиз шаҳридаги ресторан ва кафе эгаларини 2020 йил 1 апрелигача газ тармоғидан узиб қўйишлари хақида огоҳлантириб қўйишди.
Умуман олганда, газ таъминотига таалуқли янгиликлар – деярли фронтдан кутилаётган хабарлар каби. Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида ҳам, айниқса, Қорақалпоғистон каби тез-тез "музлаб" турадиган минтақада, ҳолат яхши эмас. Қишки ёқилғи ва табиий газ етишмовчилиги муаммоси Ўзбекистон учун одатий ҳол бўлиб улгурган, совуқ тўғрисида шикоятлар анча йиллардан бери тушиб келмокда. Бундай ҳолатларга тушунтиришларни келтирилиши ҳам одатий ҳол бўлиб қолди.
Газчилар одатда аҳоли томонидан газ асоссиз кўп ва ҳисобсиз, ва кўп ҳолда ўғриликча фойдаланаётганини баҳона қилишмокда. Аҳоли эса ўз ўрнида Ўзбекистондан газ экспорти улар ҳисобига (етказиб берилаётган ҳажм пасайиши ҳисобига) амалга оширилаётганини рўкач қилмокда.
Охирги пайтларда сабзавотларни экспортга етиштираётган иссиқлик хўжаликлари хисобига газ таъминоти пасайиб кетганлиги хам бахона, сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Бу келтирилган сабалар ичида хақиқатга яқини хам борлигини хисобга олган холда кечаётган холатларга ўз фикримизни ва сабабларини билдиришни лозим топдик.
Ўзбекистон қишда кандай иситилади
Иситиш мавсуми ҳаво ҳарорати +8 градусдан пасайиб кетгандагина бошланади. Мос равишда иситиш мавсуми ҳисобланиб чиқади, Тошкент шахри учун 159 кунни ташкил этади (ичида 30 кун 0 даражадан паст хароратда), Термиз учун 91 кун минус даражаларсиз. Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳри энг совуқ минтақа саналади, иситиш мавсуми 271 кунни ташкил этади, ундан 104 кун минус даражали кунлар. Бу узоқ йиллик ўртача кўрсаткичлар.
Шундай килиб, Қорақалпоғистонни ҳисобга олмаган холда, Ўзбекистонда яшаш биноларини жадал иситиш даври марказий ва шимолий вилоятлар учун 1 дан 2,5 ойгача бўлган даврни ташкил этади, республика жанубида эса жадал иситиш кўп ҳам талаб этилмайди. Бирок шу вақтнинг ўзида ҳавонинг қисқа муддатли, лекин жуда ноқулай совуб кетиши ҳолатлари кузатилади.
Менинг фикримча, муаммонинг негизи қуйидагини ташкил этади. Биринчидан, қисқа муддатли иситиш даври газни юқори истеъмолини келтириб чиқаради. Илиқ куз-баҳор ойларида, шунингдек илиқ қиш ойларида кўп миқдорда газ талаб этилмайди, чунки газ тақсимлаш тармоқларининг ўтказиш салоҳияти жуда паст. Иккинчидан, шу кунларда кузатилаётган ҳавонинг кескин совуши, газнинг яна ҳам кўпроқ истеъмолини келтириб чиқаради, ва газ истеъмолининг мос равишдаги кескин ўсиши газ қувурларининг ўтказиш салоҳияти чегарасидан юқори.
Газ босими пасайиши ва газнинг ўткир етишмовчилиги ҳолати вужудга келади.
Эхтиёжнинг ўсиши ҳақида
Иситиш эхтиёжлари учун газ сарфи, албатта, сезиларли ўсмоқда. Охирги йилларда Ўзбекистонда қурилишлар мисли кўрилмаган даражада ўсди. 2006 йилда турар жойлар жаъми майдони 379,3 миллион кв. метрни, шу жумладан 70,6 млн кв.метр квартираларни ташкил қилган бўлса, 2009-2015 йилларда қўшимча 70,2 миллион кв.метр, шу жумладан 19 миллион кв.метр квартиралар фойдаланишга топширилган. Турар жойлар майдони ўртача бир йиллик ўсиши кўрсаткичини 10 миллион кв.метр деб шартли ҳисобга олсак, 2019 йил турар жойлар фонди кўрсатгичи қарийб 500 млн. кв.метрни ташкил этиши мумкин.
Ва бу турар жойларни қишда иситиш керак. Иссиқликнинг меъёрий сарфи ойига 1 кв.метрга 0,0363 ГКални ташкил этади. Ва шу бутун турар жойлар майдонини иситиш учун бир ойда 18,4 млн Гкал иссиқлик, ва ёки 1 Гкал иссиқлик учун 170 куб.метр газ сарфланса, газнинг жаъми бир ойлик сарфи 3,1 миллиард куб.метрни ташкил этади.
Маълумки, Ўзбекистонда 2019 йил январь-октябрь ойларида 20,8 млн ГКал иссиқлик ишлаб чиқарилди (бунга 4,2 миллиард куб.метр сарфланади). Шу иссиқликни уйларни иситишга йўналтирса, мавжуд иссиқлик ресурслари иситиш мавсумининг атиги 1,3 ойига етади.
Бу ҳолатда иситиш эҳтиёжлари учун сарфланадиган манбалар сарфи бўйича чалкашлик юзага келади. Бу ерда юқорида кўрсатилган кўрсаткичларда келтирилган майдонлардан қай бири марказий иситиш тизими томонидан иситилиши ва қай бирида бевосита индивидуал ускуналарда ва козонларда иситилишини аниқлаш имконияти йўк.
Ундан ташқари, уларнинг нисбати ўзгариб туради. Ўзбекистон Президенти қарори билан 2017 йил 20 апрельда тасдиқланган 2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури мавжуд, ва бунга асосан шахсий квартира ичида ўрнатиладиган иситиш тизимларини ўрнатиш бўйича режалар белгилаб берилган. Бу режага кўра, бу тизимлар 2022 йилгача 140,39 минг хонадонларда (квартираларда) ўрнатилиши режалаштирилган, шу жумладан 53,4 минг хонадонга 2018-2019 йиллар давомида.
Бу режа амалга оширилганини аниқ айтиш қийин. Лекин 53,4 минг хонадон – бу тахмиман 2680 минг кв.метр яшаш майдони, ва уни иситишга 13,4 млн.куб.метр газ сарфланади (1 кв.метр яшаш майдинини иситиш учун 5 куб метр газ сарфи меъёри қабул килинди; бу меъёр автоном иситиш тизимларини ишлатиш тажрибасидан келиб чиққан).
Бу фақатгина давлат дастури доирасида. Хонадон ичи газда иситиладиган иситиш тизимларини қанча уй эгалари ўз хисобига ўрнатганини ўзбек газчилари хам ўзлари аниқ айта олишмайди. Бундай тизимларда газ сарфи ҳар хил бўлиши мумкин ва меъёрлардан фарқ қилиши мумкин.
Умуман олганда, қурилиш темплари ўсганлиги ва индивидуал иситиш тизимларини кўпайиши газнинг совуқ ҳавода ўта баланд сарфига олиб келди. Шунчали даражада ошдики, газ етказиш тизими ва газ тақсимлаш тизими керакли газ ҳажмини етказиб бериши вазифасини уддалай олмай қўйди. Билишимизча, қиш даврида газ қувурлари тизимида одатий авария холатларини асосий сабабларидан бири, қувурларга бир оз газ хажмини оширган холда босимни оширилиши.
Газ омборлари зарур
Менинг фикримча, бу азалий муаммонинг ечими сифатида қиш пайтида газнинг юқори сарфи кузатилаётган туманлар яқинида қурилган Ер ости газ омборлари (ЕОГО) бўлиши мумкин. Ёз ва куз ойларида уларга газ тўпланиши ва қишда газ бу омборлардан газ таъминоти тизимига етказиб берилади. Газ захираси иситиш мавсумида эҳтимолий совиб кетиш ҳисоби олинган ҳолда ҳисобланади. Россияда "Газпром" ўз газ омборлари тармоғига эга, уларнинг захираси магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилиши ва қиш совуқларида юқори сарфлар пайтида таъминлаш учун етарли. Ўзбекистон бу тажрибани ўзида бир оз ўзгартириш билан қўллашни тадбиқ этса мақсадга мувофиқ бўларди. Унчалик катта бўлмаган газ омборлари кифоя қилади (мисол учун "Газли" ЕОГО), 200-300 млн кубометр газ сиғимли ва жойлашуви юқори сарфли туманларда ва ривожланган газ тақсимлаш тизими билан.
Маҳаллий газ тақсимлаш тизимлари қошида газольдерларни ўрнатиш ҳам муаммони яхши ечимларидан бири бўлар эди. Бу етарлича каттагина иншоот бўлиб, 50 минг куб.метр сиғимли газольдер 60 метр диаметрдаги иншоот бўлиши мумкин. Бундай иншоотлар совуқ ва юқори сарфли пайтларда газ таъминотини қувватлаб туриш имконини беради.
Албатта, маиший секторда газ сарфини камайтириш мақсадга мувофик бўларди. Бироқ, истеъмолчиларни тежамкор ускуналарга ўтишга мажбурлаш учун жуда кўп вақт ва куч талаб этилади. Иккинчидан, бу кўп ҳам кафолат бўла олмайди, чунки истеъмол сарфи уйлар қурилиши ва янги яшаш майдонлари топширили сайин ошиб боради. Ўзбекистон иситиш тизими эҳтиёжларини ўз гази билан таъминлаши мумкин, факат унга ўзига хос газ транспорт тизими ва газ тақсимлаш тизими керак.