Олимлар ёғли таом эркаклар учун ўта хавфли эканини аниқлашди

Oбуна бўлиш
Ўтказилган тадқиқот натижалари ўта ёғли таомларни истеъмол қилиш простата саратонига олиб келишини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Канаданинг Монреаль шаҳридаги Макгилл университети соғлиқни сақлаш маркази мутахассислари таркибида жуда кўп ёғ бўлган таомни истеъмол қилиш ва простата бези ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress портали хабар қилди.

Блюда - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар иш пайтида тўғри овқатланиш ҳақида тавсиялар беришди

Олимлар 319 кишининг овқат рационини ўрганиб, инсон парҳези ва саратон пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлувчи онкогенлар орасида боғлиқлик борлигини аниқлашган.

Хусусан, кўп ёғли овқат истеъмол қилувчи кишиларда MYC номли онкогенлар пайдо бўлиши ва уларда ёғ истеъмол қилмайдиган кишиларга қараганда простата бези саратонидан вафот этиш ҳолатлари 4 баравар юқори эканлигини аниқлашган.

Маълум бўлишича, ёғли овқат истеъмол қилиш оқибатида онкогенлар соғлом ҳужайралар хусусиятини ўзгартириб, уларни тўхтовсиз кўпаювчи саратон ҳужайраларига айлантирар ва оқибатда инсон ўлимига олиб келиш эҳтимоли ошар экан.

Мол ёғининг таомдаги ҳиссасини камайтириш касалликни дастлабки босқичидаги ривожланиш суръатини пасайтириши мумкин. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, келажакда унинг натижалари простата саратонига чалинганлар учун махсус парҳезни тузишда ёрдам бериши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0