ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” футбол мусобақасида ўзбекистонлик футболчи қизлар беш ўйиндан бештасида ғалаба қозониб чемпионлик кубогини қўлга киритишди.
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси чемпионлик унвонини муддатидан аввал қўлга киритиишган эди. Сўнгги ўйин мезбон Тожикистон жамоасига қарши ўтказилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда футболчи қизларимиз рақибалари дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритишга муваффақ бўлишди.
Ўзбекистонлик футболчи қизлар 5та ўйинда рақиблар дарвозасига 29 та жавобсиз гол урдилар. Мусобақанинг энг яхши футболчиси деб ўзбекистонлик Умида Зоировага тан олинди.
ЎФА хабарига асосан