Ўзбекистон ҳудудлари инвесторларга 101 таклиф билан чиқди

© Sputnik / Виталий БелоусовРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоялар ўз ҳудудидаги шароитларни ҳисобга олган ҳолда хорижий инвесторлар учун таклифлар ишлаб чиқиш тизими жорий этилди.

ТОШКЕНТ, 29 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда инвесторлар учун яна бир қулайлик яратилди - вилоятлар ўз ҳудудларида амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар ҳақида хабар қилиши мумкин бўлган сайт ишга тушди, деб хабар қилмоқда Инвестицияларни жалб қилиш агентлиги. 

Производство холодильников - Sputnik Ўзбекистон
Аҳолига арзон маҳсулот керакми ё инвестор...

Агентлик томонидан ташкил қилинган махсус интернет порталида  Ўзбекистоннинг барча вилоятларида амалга ошириш мумкин бўлган бизнес-лойиҳалар бўлажак инвесторлар эътиборига ҳаволда этилади. Инвесторлар уларни кўриб чиқиб, қизиқиш уйғонганда Агентлик қўшимча маълумот ва керакли ҳужжатлар тайёрлашда ёрдам бериши мумкин. 

Бугунги кунда ушбу саҳифада Ўзбекистоннинг еттита вилоятидан 101 дона инвестицион таклифлар жойлаштирилган. Таклифлар Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидан келиб тушган ва янги лойиҳаларда ҳар бир вилоятнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган. 

Инвесторда ушбу лойиҳалардан бирига қизиқиш уйғонганда, Инвестициялар агентлиги маҳаллий ҳамкор топишда, керакли ҳужжатларни расмийлаштиришда ва рухсатномалар олишда ёрдам бериши мумкин, дейилган хабарда. 

Янгиликлар лентаси
0