ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Тошкентда мобиль илова 2GIS автобуслар ҳаракатини кўрсатишни бошлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар қилди.
“Ушбу илованинг йўловчилар учун афзаллик жиҳати унда нафақат автобуслар балки, йўналишли таксилар ҳақида ҳам маълумотларни онлайн тарзда билиш мумкин”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу муқобил транспорт воситасини танлашда ҳамда манзилга тез ва қулай етиб олишда йўловчилар учун енгиллик яратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Яндех.Метронинг мобил иловаси ишга туширилгани хабар қилинган эди.