ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар идишлар тўпламида 3 килограмм заргарлик буюмларини аниқлашди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида хориждан учиб келган фуқаро К.Н.нинг ҳатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва у божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада аёл олиб келган идишлар тўпламида 3 килограмм заргарлик буюмлари яширинганлиги аниқланди.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан божхона суриштируви ўтказилмоқда.