Ўзбекистон ва Тожикистон жангчилари Москвадаги ММА оқшомида куч синашади

© Федерация мигрантов РоссииПояса Международного Чемпионата по ММА, организованный Общероссийской общественной организацией "Федерация мигрантов России"
Пояса Международного Чемпионата по ММА, организованный Общероссийской общественной организацией Федерация мигрантов России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва “Лужники” стадионида FMR Fighting Championship халқаро турнири ўтказилади. Унда 13 та жанг ўтказилади. Оқшомнинг асосий жанги - Ўзбекистон-Тожикистон спортчилари ўртасида бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. “Лужники” кичик аренасида 1 декабр куни FMR Fighting Championship турнири ўтказилади, деб хабар қилди спорт мажмуаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, турнирда Қозоғистон, Эрон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузия спортчилари қатнашади. Оқшомда 13 жанг бўлади.

Россия мигрантлар федерацияси Pamir Fighters ва Акбар биргаликда мусобақа ўтказилмоқда. 

Турнирнинг асосий жанги ўзбекистонлик Раҳматилло Саттаров ва тожикистонлик Файзи Тобатов ўртасида кечади.

Янгиликлар лентаси
0