ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Америкалик UFC жангчиси Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовга қарши бўлажак чемпионлик жанги ҳақида изоҳ берди.
Фергюсон Twitter’даги ўз саҳифасида ўтказган жанглар ва интервьюларнинг энг ёрқин лавҳалари акс этган видеороликни жойлаштирди.
No more games. I’m open for business. Time to give the fans what they want 🕶 Champ Shit Only™️ 🇺🇸🏆🇲🇽 @danawhite @ballengeegroupmma # makeufcgreatagain pic.twitter.com/HxVb1c9mXX
— Tony Ferguson (@TonyFergusonXT) 27 ноября 2019 г.
“Аралаш жанг санъати мухлисларига, улар хоҳлаган нарсани бериш вақти келди”, деб ёзган спортчи.
Нью-Йоркда 2020 йил 18 апрел куни UFC енгил вазн чемпионлик камари учун жанг ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Абу-Дабида 7 сентябрда Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Пуарье устидан ғалаба қозониб, енгил вазнда чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.