ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Наманган вилояти ҳокимлиги ва Свердловск вилояти ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Имзоланган келишувга асосан икки вилоят ўртасида саноат, савдо, илм-фан, таълим, маданият ва санъат, туризм, спорт ва ёшлар сиёсати соҳаларида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Шунингдек, учрашув доирасида Наманган вилояти ҳокимлиги билан “СиАйТи Терминал” АЖ ўртасида “Ўзбекистон” йўл харитасини амалга ошириш бўйича меморандум;
Наманган вилояти ҳокимлиги билан “Центр семейной медицины” АЖ ўртасида Наманган вилояти аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш масалалари юзасидан меморандум;
Наманган вилояти ҳокимлиги билан “Группа СвердловЭлектро” ЁАЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
Наманган вилояти қурилиши бош бошқармаси билан Свердловск вилояти Қурилиш индустрияси корхоналари уюшмаси ўртасида Ўзаро ҳамкорлик келишуви ҳам имзоланди.
Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Наманганга келган. Делегация Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишда давом этмоқда.