Инфляцияни паст даражада ушлаб туриш учун МБ нима қилмоқчи?

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар қандай шароитда ҳам инфляцияни паст даражада ушлаб турамиз – Марказий банк инфляцион таргетлаш режимига ўтди.  

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки республикада инфляция миқдорини 2019 йилда 16-17 %дан 2023 йилда 5 % даражарига туширишни мақсад қилган, деб хабар қилди МБ раҳбари Мамаризо Нурмуратов матбуот анжуманида.

“Энг муҳими, асосий сценарий бўйича йиллик инфляция 2020 йил охирида 12-13,5 % оралиғида бўлиб, 2021 йилда бир хонали сон даражасига тушади, 2023 йилда эса асосий 5 %лик таргетига эришади. <...> Марказий банк ҳар қандай вазиятда ҳам инфляцияни пасайтиришни ва паст даражада ушлаб туришни мақсад қилган”, - дейилган хабарда.

Ушбу ишни амалга ошириш мақсадида Марказий банк қуйидаги чораларни кўришга қарор қилган:

  1. Бош банк операцион механизмини такомиллаштирилади: асосий ставка, фоиз коридори, ликвидлиликни бошқариш инструментлари  - қисқа муддатли депозит ва кредит операциялари муомалага киритилади.
  2. Иқтисодиётга ажратиладиган кредитлар қолдиғи ЯИМ номинал ўсиш даражасида бўлади. 2020 - йилда 20-25 %.
  3. Келгуси йилдан бошлаб имтиёзли кредитлар фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасида ва 2021 йилдан компенсация механизмини қўллаш орқали бозор фоиз ставкаларида ажратилади.
  4. Ички валюта бозорини янада ривожлантириш чоралари кўрилади: тижорат банклари валюта бозорида мустақил савдолар олиб бориш тизимига ўтилади. Шунингдек, своп, опцион ва фьючерсларни жорий этиш мўлжалланган.
  5. Марказий банкнинг таҳлилий-прогнозлаш салоҳияти оширилади. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларини ўрганишни янада такомиллаштирамиз.  

Нима учун инфляция айнан 5% бўлиши керак?

Марказий банк нима учун айнан 5%ли инфляцион таргет қўймоқда деган саволга ҳам батафсил жавоб берди.

  • Ушбу кўрсатгич тадқиқотлар ва дунё тажрибасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган. Одатда ривожланган давлатлар инфляцион таргетни 1-2 %  миқдорида белгилайди, ривожланаётган давлатлар эса 4-5 % миқдорида.
  • Яна бир омил, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларимиз бўлган қўшни мамлакатларда инфляция даражаси 5 фоиздан юқори эмас: Россия – 4%, Қозоғистон – 5 %, Қирғизистон – 2 % ва ҳо казо.
  • 7-8 % инфляция эса - валюта алмашув курсига босим ўтказа бошлайди, яъни самарали иқтисод учун бу кўплик қилади. Бу, ўз навбатида, миллий валютага бўлган ишончнинг пасайишига, узоқ муддатли ресурслар тақчиллигига, яъни мавжуд пул ва капитал ресурсларининг нотўғри тақсимланишига олиб келади.

Биз юқори инфляция шароитида халқаро савдода солиштирма устунлигимизни йўқотамиз, ҳар доим алмашув курсимизга босим сақланиб қолади, инфляцион занжирдан чиқиб кета олмаймиз.

Марказий банк раҳбари маърузасининг тўлиқ матни билан қуйида танишинг. 

Янгиликлар лентаси
0