ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Шу йил 6 ноябрда “Ишқобод” чегара постига ҳужум қилганлар орасида 13 нафар вояга етмаган болалар бўлган, деб маълум қилди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакили Муҳаммад Саидов бугун Душанбеда ўтказилган анжуманда.
Бу баёнотни Sputnik Тожикистонга Хотин-қизлар қўмитаси матбуот котиби Сабохат Мамадалиева ҳам тасдиқлади.
Саидов ўз чиқишида “Ишқобод” чегара постига ҳужумда 9 нафар эркак, 11 нафар аёл ва 13 нафар (4 ёшдан 15 ёшгача) вояга етмаганлар бўлганлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу одамлар бир неча оила вакиллари бўлган ва доимий Сўғд вилоятида яшашган. Оилалар жуда бой бўлишган. Гуруҳ раҳбари Шуҳрат Ғофуровнинг моддий бойлиги миллион сомоний миқдорда баҳоланмоқда.
Саидов таъкидлашича, бир ой олдин бу одамлар Душанбега кечиб келишган ва бир уйда яшашган.
Милиция ходимлари бир уйда 30 дан ортиқ одам яшаётганини билишган, лекин бунга етарли даражада эътибор қаратишмаган.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар кечаси Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига 20 нафар жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди.
Ўтказилган махсус операция натижасида жангариларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган.
Қўлга олинган аёллар Сўғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида туғилгани маълум бўлди. Бу аёллар Афғонистон ҳудудида худкуш-террорчи сифатида ИШИД (Россияда ва бошқа мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилот) махсус жамлоқларида узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрган.
Кейинчалик “ИШИД” (Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот) Тожикистондаги “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.