Туркия Россия “Триумфлари” радарларини синовдан ўтказишни бошлайди – ОАВ

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишЗенитно-ракетный комплекс С-400 "Триумф"
Зенитно-ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ва АҚШ муносабатларида инқирозни келтириб чиқарган Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими С-400 ноябрь ойида муддатидан илгари етказиб берилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Туркия С-400 зенит-ракета мажмуаларининг радиолокацион тизимларини синовдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда РИА Новости Milliyet газетасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, синовнинг мақсади ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва самолётлар ўртасидаги алоқани текширишдан иборат. F-16 қирувчиси ва бошқа самолётлар ҳавога кўтарилади. 

Доставка компонентов ЗРС С-400 в Турцию - Sputnik Ўзбекистон
"Йўқ қил ёки қайтар": АҚШ Туркияни Россия С-400 ларидан "қутулишга" чақирмоқда

Ўқув парвозлари 25-26 ноябрь Анқара яқинида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва АҚШ муносабатларида инқирозни келтириб чиқарган Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими С-400нинг етказиб берилиши июль ойи ўрталарида бошланган эди. Эрдоғаннинг сўзларига кўра, C-400 2020 йилнинг апрелида тўлиқ ишга туширилади. Вашингтон мунтазам ушбу битимдан воз кечишга, ўрнига Американинг Patriot мажмуаларини харид қилишга чақирмоқда, акс ҳолда Туркияга қирувчиларнинг энг сўнгги авлоди F-35 сотувини тўхтатиб қўйиш ёки умуман бекор қилиш ва ҳатто санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда. Анқара бунга рози эмаслиги очиқ-ойдин айтган ва сабабларини маълум қилган.

Пушков: Ар-Риёднинг С-400 сотиб олиши АҚШ учун “ёқимсиз янгилик”

С-400 "Триумф" - замонавий узоқ масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси тизими ҳисобланади. У ҳаво кемалари, қанотли ва баллистик ракеталарни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Шунингдек, ердаги нишонларни яксон қилиш учун қўлланиши мумкин.

Мажмуанинг зарба бериш масофаси 400 километрни ташкил қилади. Шунингдек, 30 км баландликдаги нишонларни йўқ қилишга қодир.

Туркия Москва “Триумф” етказиб берган (Беларусь ва Хитойдан кейин) учинчи давлат бўлди.

Янгиликлар лентаси
0