ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. “Москва гўзали-2015” танлови ғолибаси Оксана Воеводина хиёнат қилиш айбловига жавоб берди ва собиқ турмуш ўртоғи, Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V'га очиқ хат билан мурожаат қилди. Daily Mail хабарига асосан.
Бундан аввал, саройдаги манбалар, Воеводина ўғли Исмоил Леон билан собиқ турмуш ўртоғи ўртасида оталикни аниқлаш мақсадида икки марта ДНК тестини ўтказишдан бош торганини таъкидлашган.
Бу факт султон адвокатини Муҳаммад боланинг отаси эканлигига шубҳа қилишга ундади. Воеводина ўз навбатида бола осиё юзли эканлиги туфайли шубҳага ўрин йўқ, дея катъий таъкидламоқда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Воеводина ўхшашликни намойиш қилишга қарор қилиб, боланинг фото суратларини интернетга жойлаштирди.
“Мен сенга бир нечта суратларни юбормоқдаман, умид қиламанки, сенга бошқа ДНК таҳлили керак бўлмайди, чунки Исмоил – сенинг ўзинг”.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шу билан бирга, Оксана таъкидлашича, агар фото-суратларни кўргандан сўнг султон ҳали ҳам шубҳа қилса, у ДНК таҳлилига қарши эмас.
“Москва гўзали” уларнинг ўғли муқаддас Рамазон ойида дунёга келганига эътибор қаратди. Аёл собиқ турмуш ўртоғини кечирганини ва чиройли ўғил совға қилгани учун унга миннатдорчилик билдирди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Воеводина ўз хатида турмуш ўртоғидан кечирим сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрда россиялик модель ва Муҳаммад V тўйи бўлган эди. Апрел ойида аёл ислом динини қабул қилиб, Рихана исмини олганди. Бир ярим ойдан кейин тўсатдан қирол тахтдан воз кечди.
21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.
2019 йил 22 июнь куни султон Муҳаммад V Рихана Оксана Воеводина билан шариат қонунларига мувофиқ уч марта “талоқ” сўзини айтган ҳолда ажрашди. Келантан султонлиги шариат суди 1 июлда ажралиш ҳақида гувоҳномани расмийлаштирди.