Пойтахт прокурорига янги ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина закрывает портфель
Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди. У илгари Бош прокуратура жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Баҳодир Абдувалиев Абдулҳаевич Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт прокуратураси хабар қилди.

Замминистра обороны Узбекистана генерал-майор Азизбек Икрамов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари лавозимдан озод этилди

Қайд этилишича, бош прокурор 21 ноябрь куни тайинлов тўғрисида буйруқ чиқарган.

Баҳодир Абдувалиев тайинловга қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ тузилмасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилгани хабар қилинган эди. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан икки нафар вазир ўринбосари, ЙҲХББ, МваФРББ, ППХ ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ўзгарди.

Янгиликлар лентаси
0