ИИВ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш тартибига оид ҳужжат тайёрлади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПаспорт и бланк в руках избирателя
Паспорт и бланк в руках избирателя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.

Житель Ферганской области Муминжон Тожиев, который 28 лет прожил с паспортом СССР - Sputnik Ўзбекистон
Фарғоналик отахон нима сабабдан қарийб 30 йил СССР паспорти билан яшаганини тушунтирди

Ҳужжатга Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низом илова қилинган.

Низом Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) аниқлаш ва бериш тартибини белгилайди.

ЖШШИР Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

“Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун IСАО халқаро стандарти талабларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларида, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаларида ҳамда ва бошқа ҳужжатларда фойдаланиш учун зарурдир”, - дейилган ҳужжатда.

Қарор лойиҳасида ёзилишича, ЖШШИР қуйидаги ҳолларда берилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига биометрик паспорт берилганда;

чет элга чиқиш муносабати билан 16 ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилганда;

фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда;

чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси берилганда.

Ҳужжат 6 декабргача муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0