ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Панга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 19 ноябрь куни генерал-майор Дмитрий Панга Жиноят кодексининг 301-моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
23 ноябрь куни Панга айблов эълон қилинган ва Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан унга қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларида генерал-майор Пан ҳибсга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.