Ўзбекистон Тожикистонга 1 млн долларлик телекоммуникация қурилмаларини етказиб беради

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишСетевое оборудование в серверной.
Сетевое оборудование в серверной. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имзоланган шартнома “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқарилган телекоммуникация қурилмаларини “Tcell” компанияси эҳтиёжлари учун етказиб беришни назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. “Ўзбектелеком” АК иштирокида ташкил этилган “Telecom Devices Pro” корхонаси “Индиго Тожикистон” ЁАЖ (Tcell савдо маркаси) билан 1 миллион долларлик шартнома имзолади.

“Ўзбектелеком” матбуот хизмати хабарига кўра, имзоланган шартнома “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишлаб чиқарилган телекоммуникация қурилмаларини “Tcell” компанияси эҳтиёжлари учун етказиб беришни назарда тутади.

Шунингдек, учрашув давомида “Ўзбектелеком” АК ва Тожикистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори “Индиго Тожикистон” ЁАЖ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

“Telecom Devices Pro” МЧЖ 2012 йилда ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолият тури - телекоммуникация қурилмалари, электр жиҳозлари ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш.

Янгиликлар лентаси
0