Тошкентда ҳали бунақаси бўлмаган: илк ММА турнирининг ёрқин лаҳзалари

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатлари бўйича GFC-20 турнири ўтказилди. Мухлислар ажойиб жанглар гувоҳи бўлишди.

Бунга ўхшаш тадбир республикада илк бор ўтказилмоқда. Ушбу спорт мусобақанинг ташкилотчиларидан бири UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов бўлди.

Бундай мазали таомларни ҳеч қаерда тановвул қилмаганман - Ҳабиб Нурмагомедов

23 ноябрь оқшомида бўлиб ўтган жангларда Аргентина, Россия, Беларусь, Украина, Озарбайжон, Бразилия, Франция, Италия, Хорватия, Тунис, Тожикистон ва Ўзбекистондан жангчилар октагонга кўтарилишди.

Қувонарлиси, ўзбекистонлик спортчилар Авлиёхон Ҳамидов, Нурсултон Рўзибоев, Музаффар Ражабов, Жаҳонгир Жумаев, Аҳлиддин Мирзадавлатов рақиблари устидан ишончли ғалаба қозонишди. Айниқса, Нурсултон Рўзибоев ва Жаҳонгир Жумаевнинг жанглари ёдда қоларли бўлди. Жамшид Раҳмоналиев ва Амин Эргашев эса рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди.

“Ҳумо Арена”ни тўлдирган мухлислар ўзларининг қўллаб-қувватлашлари, ҳайқириқлари билан жанг оқшомига ўзгача шукуҳ бағишлашди.

Шубҳасиз, мусобақанинг асосий жанги Умар Нурмагомедов (Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакисининг ўғли – таҳр. ) ҳамда аргентиналик Брайан Гонсалес ўртасида кечди. Умар Нурмагомедовларга хос тарзда бўғувчи усул билан рақибини муддатидан аввал мағлуб этди ва чемпионлик унвонини муносиб тарзда ҳимоя қила олди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровУмар Нурмагомедов и его соперник аргентинец Брайан Гонасалес после боя в Ташкенте
Тошкентда ҳали бунақаси бўлмаган: илк ММА турнирининг ёрқин лаҳзалари - Sputnik Ўзбекистон
Умар Нурмагомедов и его соперник аргентинец Брайан Гонасалес после боя в Ташкенте

Умар Нурмагомедов жангдан сўнг томошабинларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Турнирнинг ёрқин лаҳзаларини Sputnik Ўзбекистон лавҳасида томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0