ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Бош прокуратура Сурхондарё вилоятида МИБ ходимига қаршилик кўрсатиш ҳолати юзасидан хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 12.11.2019 йил соат 14:30 ларда Сурхондаре вилояти, Бойсун тумани, Пасурхи маҳалласида яшовчи фуқаро У.А. (1981 й.т., ишсиз) яшаш хонадонига хизмат вазифаси юзасидан келган МИБ туман бўлими ходими И.П.га тан жароҳати етказиб, қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан 21.11.2019 йилда Бойсун тумани прокуратураси томонидан У.А.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов олиб борилмоқда.